Андижон юридик техникуми битирувчиларига диплом топширилди
Фото: “Халқ сўзи”
2023-2024 ўқув йилида Андижон юридик техникумини 107 нафар йигит-қиз “Давлат ҳуқуқий фаолияти”, “Юридик хизмат” ва «Суд-ҳуқуқий фаолияти” мутахассислиги бўйича тамомладилар.
Куни кеча битирувчиларга диплом топшириш маросими ўтказилди. Унда битирувчи ёшларнинг ота-оналари, яқинлари билан бир қаторда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, адвокатура ҳамда нотариал идоралар ходимлари иштирок этдилар.
Техникум битирувчилари орасида юқори натижаларга эришган ўқувчилар юриспруденция мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим муассасаларига тест синовларисиз якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали 2-босқичдан қабул қилинадилар. Техникумнинг 3 нафар битирувчиси шундай шарафга муяссар бўлди ва уларга йўлланмалар тантанали равишда топширилди.
Қайд этиш лозим, ўтган 4 йил давомида Андижон юридик техникумини 543 нафар ўқувчи тамомлаган. Уларнинг аксарияти адлия органлари, Давлат хизматлари марказлари, судлар ҳамда мажбурий ижро бюроси бўлимларида инспектор, иш юритувчи, судья ва адвокат ёрдамчиси, нотариус котиби вазифаларида ишлаб келмоқда.
Битирув оқшоми якунида ўқув йили давомида фаоллик кўрсатган педагог ходимлар, ўзининг хулқи, аъло баҳоларга ўқиши, жамоат ишларида кўрсатган фаоллиги учун бир гуруҳ ўқувчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Умиджон МАМАРАСУЛОВ,
журналист.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг