Андижон вилояти ҳокимлигида Хитой компаниялари раҳбарияти билан учрашув ўтказилди
Хитой Халқ Республикасининг «Xaynan Stzintanbo Investment» ҳамда «Xaynan Chjyondjun Tanbo Lishan Industry» компаниялари бошқарув раиси Ма Цзайшэннинг Андижон вилояти ҳокимлиги масъуллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, жумладан, Хонобод шаҳрида «Қуруқ порт» логистика марказини барпо этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йўл қурилиши лойиҳалари, шунингдек, Бобур шаҳри инфратузилмасини комплекс яхшилаш бўйича режалаштирилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
— Музокаралар жараёнида лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари, инвестиция ҳажмлари, амалга ошириш босқичлари ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик шартлари юзасидан фикр алмашилди, — дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Рустамжон Эшонов. — Вилоят раҳбари ҳудуднинг инвестиция салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, белгиланган йўналишларда амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қатор келишувларга эришдилар.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг