Андижон шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари назоратдан ўтказилди
Андижон шаҳрида куз-қиш мавсумига масъул 21 та корхона ва ташкилотлар иштирокида махсус саф кўриги ўтказилди. Тадбир давомида тайёргарлик ишлари кўздан кечирилиб, мавсум давомида барқарор ишлаш учун зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
«Андижон сув таъминоти» АЖ бош муҳандиси Хумоюнжон Алимовнинг таъкидлашича, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова тизими фаолиятини яхшилаш бўйича белгиланган барча вазифалар ўз вақтида бажарилган. Мавсум давомида эҳтимолий носозликларни тезда бартараф этиш учун шаҳарда 5 та, туманларда эса 1 тадан таъмирлаш гуруҳи куну тун иш режимида фаолият юритади.
Саф кўриги чоғида 240 нафар масъул ходимнинг тайёргарлик даражаси баҳоланди, 64 та техник восита текширувдан ўтказилди. Шу каби тадбирлар 19 ноябрга қадар вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган. Мақсад — мавсумни барқарор ва муваффақиятли ўтказиш.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг