«Андижон» халқаро майдонда яна дуранг ўйнади
Кеча, 22 октябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси 2 турнирининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Андижон шаҳрида жойлашган «Бобур Арена»да кечган ўйинда «Андижон» клуби Баҳрайннинг «Ал-Ҳолдия» жамоасини қабул қилди.
Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. Шу тариқа «бургутлар» халқаро майдонда қаторaсига учинчи ўйинда дуранг ўйнашди. Қизиғи, ушбу баҳсларнинг барчасида ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилди.
«Андижон» — «Ал-Ҳолдия» 0:0
«Андижон»: 31. Эржан Токотаев, 3. Суннатуллох Ҳамиджонов, 8. Шаҳзод Азмиддинов, 11. Отабек Жўрақўзиев (88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 79), 13. Сардорбек Азимов, 18. Дамир Темиров (9. Саидумархон Саиднуруллаев, 73), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Дониёр Абдуманнопов (7. Исмаил Акинаде, 74), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Кристиан Новак, 71. Бектемир Абдуманнонов.
«Ал-Ҳолдия»: 41. Рикардо Мануэл, 2. Саид Дхия, 4. Аҳмед Бугаммар, 8. Клайд ОʼКоннел (17. Ҳазза Али, 46), 9. Глейсон Уилсон, 19. Комаил Ал Асвад, 20. Саид Эддин Буҳра (3. Муҳаммад Одил, 62), 21. Менди Доминик, 22. Аюб Эл Амлуд, 26. Айман Даирани, 99. Жоэл Бейя (13. Муҳаммад Ал Ромаиҳи, 71).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг