Андижон давлат техника институти ташкил этилади
«Андижон давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори [ПҚ-396-сон, 18.11.2024] қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди
Қарорга кўра, Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида Андижон давлат техника институти ташкил этилади.
Автомобилсозлик, электротехника, энергетика, тўқимачилик, муҳандислик, қурилиш ва бошқа саноат соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга кадрлар тайёрлаш Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
- энергетика муҳандислиги, сунъий интеллект, мехатроника ва робототехника каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш ҳажми оширилади;
- талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизими жорий этилади;
- талабаларга ўқиш давомида юзага келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича барча зарур хизматлар «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатилиши йўлга қўйилади;
- бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳларда дарсларни хорижий тилларда ўтказиш белгиланди.
Қайд этилишича, Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультетида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради.
Битирувчи курс талабаларига 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Институт дипломи берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг