Америкалик опа-сингил моделлар Фаластинга 1 миллион доллар ажратди

14:09 03 Июнь 2024 Дунё
464 0

Америкалик супермодел опа-сингил Белла ва Гиги Ҳадидлар Фаластинга ёрдам бериш учун 1 миллион доллар хайрия қилмоқда.

Ажратилган маблағ Ғазодаги урушда жабрланган болалар ва оилаларга ёрдам беришда иштирок этаётган тўртта гуманитар ташкилот ўртасида тенг тақсимланади.

Опа-сингил моделларнинг отаси Муҳаммад Анвар Ҳадид асли фаластинлик бўлиб, катта мулк эгаси ҳисобланади.

Ушбу хайрия ўтган ой Канн кинофестивалида моделларнинг Фаластин маданияти билан боғлиқ кийган либосидан сўнг амалга оширилган. Шунингдек, улар 7 октябрдан буён Исроил урушига қаршилигини турли йўллар орқали ифодалаб келади.

"Мен жабр-зулмда остида яшаётган фаластинликларга ҳамдардлик билдираман ва уларни кўриб ҳар куни қалбим эзилади. Бу асоссиз фожиадан бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлмоқда", деган Гиги Инстаграм саҳифасида.

Опа-сингиллар Инстаграм платформасида оммалашган “All eyes on Rafah” трендига ҳам қўшилишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?