Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалар жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, 2023 йил 1 августдан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. (ВМҚ-313 26.07.2023 йил)
Янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб:
— ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларга янги намунадаги акциз маркаларини ёпиштириш билан бир вақтда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда (импорт қилишда) эски намунадаги акциз маркаларидан фойдаланишга ҳамда улар билан маркаланган маҳсулот қолдиқларини 5 ой мобайнида сотишга рухсат берилади;
— янги намунадаги акциз маркаларини харид қилиш учун фақат импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар мустақил равишда “Давлат белгиси” ДУКга мурожаат қилишлари мумкин.
— улгуржи ва чакана савдо тармоғида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар учун белгиланган муддатдан кейин 12 ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда савдодан олинади.
Ароқ маҳсулотларининг сақлаш ва яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил равишда 24 ойгача, Соғликни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда 24 ойдан ортиқ этиб белгиланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг