«Ал Иттиҳод» жамоаси «Насаф»га муносиб рақибми?
23 декабрь куни «Насаф» клуби ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 6-тури доирасида Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» жамоаси билан куч синашади.
Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз: «Ал Иттиҳод» жамоаси 98 йиллик тарихга эга. Клуб 1927 йилда ташкил этилган. Жамоага мухлислар томонидан «Tigers» («Йўлбарслар») ва «The Peopleʼs Club» («Халқ жамоаси») деган лақаблар берилган.
«Ал Иттиҳод» ўз уй учрашувларини Жидда шаҳрида жойлашган «Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити» стадионида ўтказади. Ушбу майдон 62 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
Жамоа шу вақтга қадар 10 карра Саудия Арабистони Профессионал лигасида, 10 карра Қирол кубогида, 8 карра Валиаҳд шаҳзода кубоги мусобақасида чемпион бўлган. Шунингдек, «Ал Иттиҳод» 2004 ва 2005 йилги мавсумларда Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг бош совринига эга чиққан.
Жамоани айни пайтда 51 ёшли португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау бошқармоқда. У ўз фаолияти давомида «Брага», «Нант», «Порту», «Милан» каби номдор клубларда ишлаган. 2025 йил октябрь ойида ушбу жамоани қабул қилиб олган.
Консейсау мураббий сифатида «Порту» клуби билан 3 марта Португалия чемпионатида ғолиб бўлган. Айнан шу йилларда ушбу мураббий лига томонидан «йил мураббийи» деб топилган.
Ҳозирда «Ал Иттиҳод» клубида Мусо Диаби, Стивен Бергвейн, НʼГоло Канте, Фабиньо ва Карим Бензема каби жаҳон футболи юлдузлари фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, клубда айни пайтда Солиҳ аш-Шеҳри, Файсал ал-Ғамди, Ҳасан Кадеш, Аҳмад ал-Ғамди, Саад ал-Мусо каби Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари тўп сурмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган «Ал Иттиҳод» – «Насаф» учрашуви 23 декабрь куни соат 23:15 да старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг