Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди
Иллюстратив фото
2026 йил 22 январь куни «Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3760-сон).
Тартибга кўра, талабгор Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида (кейинги ўринларда Марказ) ҳар 3 йилда 1 маротаба аттестациядан ўтиши шарт.
Талабгорларни аттестациядан ўтказиш учун Марказ директорининг буйруғи билан камида 7 кишидан иборат Аттестация комиссияси тузилади. Комиссия аттестациядан ўтиш муддати келган талабгорларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилади.
Комиссия томонидан талабгорларнинг анкетаси 10 кун ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, аттестациядан ўтадиган талабгорлар рўйхати тасдиқланади. Аттестация 2 ой ичида ўтказилади.
Аттестация 5 та савол ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади ва натижалар 5 баллик тизимда баҳоланади. Бунда камида 4 балл билан баҳоланган талабгор аттестациядан ўтган деб топилади ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг