Академик Назар Тўраев хотирасига бағишланган уй-музей очилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида таниқли физик, академик Назар Тўраев хотирасига бағишлаб уй-музей ташкил этилди. Ушбу ташаббус илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшган олимларнинг хотирасини абадийлаштириш, ёш авлодни илму маърифатга ундашга хизмат қилади.
Назар Тўраев ўз умрини физика фанини ривожлантиришга бағишлаган. У атом ва ион зарраларининг сочилиши, назарий физикада компьютер алгоритмларини қўллаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини лазер ёрдамида нурлантириш каби соҳаларда илмий асосланган ишлари билан танилган.

У 1961 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаб, турли илмий ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритди. 2000 йилда Фанлар академияси аъзоси этиб сайланган, 1990–1995 йилларда эса парламент депутати бўлган.
Янги очилган музейда олимнинг илмий асарлари, шахсий буюмлари, севимли китоблари ва ҳаётига оид экспонатлар намойиш этилган. Бу маскан келажак авлод учун илмий мерос ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг