Айрим тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотларсиз рўйхатдан ўтказилади
Иллюстратив фото
Адлия вазирлигида «Тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Низомга кўра, қуйидаги тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади:
• хавфсизлик классификацияси бўйича I синфга мансуб тиббий жиҳозлар;
• Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган (prequalification), ЖСТ билан ҳамкорликда рўйхатдан ўтказиладиган «In vitro» ташхис тиббий жиҳозлари;
• Ўзбекистонда клиник тадқиқотлари олдин ўтказилган тиббий жиҳозлар.
Қайд этилишича, клиник тадқиқотларни ўтказиш тўғрисидаги қарор Марказ тавсияси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.
Шунингдек, клиник тадқиқотлар тиббий жиҳознинг хавфсизлик даражасидан келиб чиқиб, камида 20 нафар клиник тадқиқот субъекти жалб этилган ҳолда ўтказилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг