Айдар-Арнасой кўлигача темир йўл олиб келинади
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Айдар-Арнасой кўли атрофида йирик соҳил туризм мажмуаси ва соғломлаштириш маркази қурилгани Арнасой тумани аҳолисининг даромади кўпайишига катта туртки бергани қайд этилди.
Сессияда эндиликда Арнасой аэропортида катта самолётларни ҳам қабул қилиш имконини яратиш зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, Айдар-Арнасой кўлигача темир йўл ҳам олиб келинади.
«Ўзбекистон темир йўллари»га Дўстлик туманидан кўл ҳудудигача 45 километрли янги темир йўл линиясини қуришни бошлаш топширилди.
Шунингдек, 7 миллиард сўм ҳисобига тумандаги Бахтли маҳалласининг инфратузилмаси яхшиланиб, туризм қишлоғига айлантирилади. Ҳудудга олиб борувчи йўл таъмирланади, тунги ёритиш чироқлари ва туризм йўл белгилари ўрнатилади, манзарали дарахтлар экилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг