Айбланувчи суд залида отиб кетилди – Шри-Ланка
Шри-Ланка пойтахти Коломбодаги суд залларининг бирида адвокат қиёфасида келган шахс судланаётган маҳбусни отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда «BBC» нашри.
Унга кўра, 19 февраль куни адвокат қиёфасидаги қуролланган шахс суд зали қоровуллари ҳамда бир нафар полиция ходими ёрдамида бинога кириб борган ва китоб орасида яширилган тўппонча билан бир қанча қотилликда гумонланиб судланаётган шахс Санжив Кумарани отиб ўлдирган.
«Ушбу қотиллик бир-бирига қарама-қарши бўлган жиноий гуруҳлар томонидан содир этилди. Бу хунрезлик улар амалга оширган кўплаб қотилликлардан бири холос. Биз уларни топамиз, мамлакатда жиноий тўдалар ташкил этилишига йўл қўймаймиз», — дейди Шри-Ланка ҳукумати расмийлари.
Полициянинг қўшимча қилишича, ўлдирилган шахс 2023 йилнинг сентябрь ойидан бери турли қотилликларда гумонланиб ҳибсда сақлаб келинаётган эди. У навбатдаги суд жараёнида 25 ёшли Пинпура Деваге исмли аёл томонидан отиб ўлдирилганлиги аниқланган.
«Қуролланган шахс қотиллик содир этиб, воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлди, бироқ кўп ўтмай полиция томонидан қўлга олинди. Унга ёрдам берганлар ҳам ушланган. Уларнинг шахси аниқланиб ҳозирда тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган», — дейилади расмийлар баёнотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг