Аграр соҳадаги таваккалчиликларни суғурталаш тизими жорий этилади
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 14 март куни Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, Ёшлар парламенти аъзолари, Қўмита ҳузуридаги Экспертлар гуруҳи аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
Мажлисда “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда ички ва ташқи бозорда ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб бориши ва бу эҳтиёжни қондириш ҳамда республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш учун маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш талаб этмоқда.
Қонун билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларни турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги суғуртасидаги йўқотишларни баҳолаш, шунингдек суғурта ҳодисалари бўйича етказилган зарар миқдорини аниқлаш мустақил экспертлар томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилиб, суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши белгиланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларни суғурталанган табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларни қоплаш учун Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, етмаган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Қонун билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларнинг хавф-хатарлар туфайли етказилган зарарларининг ўрнини қоплашдаги ҳуқуқий асос яратилади.
Соҳада таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланяпти. Шунингдек, Қонун билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий барқарорлиги таъминланади ҳамда турли хавф-хатарларнинг молиявий таъсирини камайтириш имкони яратилади.
Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.







Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг