Аграр соҳада илмий тадқиқотлар олиб боришнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ўқув семинари ўтказилди

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиялари аъзолари учун ўқув семинари ташкил қилинди. Семинарда аграр соҳада илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб боришнинг муҳим жиҳатлари ҳақида фикр юритилди.
Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ҳамда фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари ва кооперативлари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда тадбиркорлик субъектларига илмий асосланган ахборот тақдим этиш, замонавий хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга илм-фан ютуқлари ва инновацияларни кенг жорий этиш, уларнинг узвий интеграциясини таъминлаш долзарб аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.
Сўзга чиққанлар илм-фан ютуқларисиз ҳеч бир соҳани ривожлантириш, янги ютуқларга эришиш ҳамда деҳқончиликда юқори ҳосил ва даромад олиш мумкин эмаслигини қайд этди, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг айрим йўналишларида тадқиқотлар натижалари, ишланмалар, янги технологияларга эҳтиёж сезилаётганлигига урғу берди.
Жумладан, ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, фермерлар, деҳқон хўжаликларининг эҳтиёж ва муаммоларини ўрганиш лозим. Глобал иқлим ўзгариши шароитида ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос ҳосилдорлиги ва сифати юқори янги навларни яратиш, самарали ўғитлар ишлаб чиқариш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқ шўрланиши ва деградациясига қарши курашиш бўйича ишланмалар жорий этиш зарурлиги қайд этилди.
Маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари аъзолари ўз фикр ва таклифларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг