Афсонавий теннисчи: Қамоқхонада сиз ҳеч кимсиз, шунчаки рақам. У ерда мени ҳеч ким Борис деб чақирмади 

00:38 21 Декабрь 2022 Спорт
903 0

Фото: Reuters

Теннис бўйича энг нуфузли «Катта Дубулға» турнирларининг олти карра ғолиби ва дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси германиялик Борис Беккер даромадини яширгани учун Буюк Британияда қамоқ жазосини ўтаганидан сўнг ҳаётини қайта кўриб чиққанини айтиб ўтди.

«Қамоқхонада сиз ҳеч кимсиз, шунчаки рақамсиз. Меники A2923EV эди. Ҳеч ким мени Борис деб чақирмади. Уларга сизнинг кимлигингизнинг аҳамияти йўқ. Мен қийин сабоқ олдим. Бу жуда оғриқли. Аммо буларнинг барчаси менга муҳим ва яхши нарсани ўргатди. Баъзи нарсалар яхши сабабларга кўра содир бўлади. Ўйлайманки, мен ўзимни, бир вақтлар инсон бўлганимни қайта кашф қилдим», дейди Беккер.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг апрель ойида Беккер юз минглаб фунт стерлингга тенг активларини яширгани учун Лондон суди томонидан айбланиб, икки йилу олти ойга қамалган эди. У суд жараёни билан боғлиқ барча айбловларни рад этди. 

Бироз аввал афсонавий теннисчи Германияга депортация қилинган эди. Чунки унинг номзоди Буюк  Британия қамоқхоналаридаги юкни камайтиришга қаратилган дастур доирасида тасдиқланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер