Афсонавий баскетболчи Кобе Брайант вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди
Миллий баскетбол ассоциациясининг беш карра чемпиони, икки карра Олимпия чемпиони, америкалик Кобе Брайант АҚШда вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда TMZ маълум қилди.
41 ёшли спортчининг шахсий вертолёти Калифорниянинг Калабасас шаҳри яқинида қулаган. Брайан билан бирга унинг 13 ёшли қизи ҳам вертолётда бўлган. Ҳалокат натижасида жами 9 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида Брайантнинг рафиқаси Ванесса йўқ. Кобенинг жами тўрт фарзанди бор эди.
Брайант баскетболчилик фаолиятини 2016 йилда якунлаган. 1996 йилдан 2016 йилгача у “Лос-Анжелес Лейкерс” баскетбол клубида ўйнаган. Кобе “Лейкерс” таркибида беш маротаба МБА чемпиони бўлди, 2008 йилда у МБАнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси, 2009 ва 2010 йилларда — МБА финалидаги энг қимматбаҳо ўйинчи деб тан олинди, АҚШ терма жамоаси таркибида Брайант икки маротаба (2008, 2012) Олимпия ўйинларида ғолиб бўлди. У МБА тарихидаги энг самарали спортчилар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллайди (33643 балл), 18 марта МБА Юлдузлари ўйинларида қатнашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг