Афсонавий Алессандро Неста яна катта футболга қайтди
Фото: AP
Италия футболи афсонаси Алессандро Неста маҳаллий «Монза»га янги бош мураббий этиб тайинланди.
48 ёшли собиқ футболчи «Фиорентина»га кўчиб ўтган Раффаэле Палладинонинг ўрнини эгалламоқда. Бу Нестанинг А Серияда бош мураббий сифатидаги биринчи мавсумининг бошланишини англатади.
Неста ўзининг футболдаги ёрқин фаолиятига қараганда камтарона менежерлик карьерасига эга. У аввал «Перуджа», «Фрозиноне» ва «Реджана» каби жамоаларни бошқарган.
Якунланган мавсумни у «Реджана» билан Италиянинг иккинчи лигасида 11-ўринда якунлади.
«Монза» каби клубни бошқаришни унга ишониб топширилиши афсонавий ҳимоячининг мураббийликда катта футболга қайтганини англатади.
«Монза» якунланган мавсумда А Серияни 12-ўринда якунлади. У Европа клублари ўртасидаги нуфузли турнирларда қатнашишга даъвогар ҳисобланмасада, жамоавий ўйин ва барқарор ҳужум чизиғига эга жамоа сифатида танилган.
Алессандро Неста футболчи сифатида кўплаб совринларга эга чиққан. «Лацио»да у бир марта А Серия, икки бор Италия кубоги, 2 марта мамлакат Суперкубоги, 1 марта УЕФА Кубоги эгалари кубоги ғолиби бўлган. «Милан»да эса 2 марта А Серия, 1 марта мамлакат кубоги, 2 марта Суперкубоги, 2 марта УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.
Терма жамоа билан 2006 йилги жаҳон чемпионати ва 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати(1996 йил)да ғолиб чиққан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг