Африкадаги иқлим инқирози сабаб вабо тарқалиши авж олмоқда — Фоторепортаж
Фото: AP
Жанубий ва Шарқий Африкада 2021 йил охирида вабо эпидемияси бошланганидан бери 350 мингга яқин касаллик ҳолати кузатилиб, 6 мингдан ортиқ одам вафот этди.
Сўнгги уч йил ичида Африканинг баъзи ҳудудларига тинимсиз таъсир кўрсатган экстремал об-ҳаво ҳодисалари очлик инқирози ва кўчишларга сабаб бўлди. Малави ва Замбияда рекорд даражадаги эпидемиялар кузатилган бўлса, Зимбабве, Мозамбик, Кения, Эфиопия ва Сомалида ҳам сув тошқинлари рўй бериб, касалликнинг янги ўчоқлари пайдо бўлди.
Соғлиқни сақлаш идоралари, олимлар ва қатор агентликларнинг таъкидлашича, қитъадаги экстремал об-ҳавода сув орқали юқадиган бактериал инфекциянинг кузатилиши янги ҳодисадир. Шу ой Кения ва Шарқий Африканинг бошқа қисмларида ҳалокатли сув тошқинларидан сўнг вабо касаллиги ҳам пайдо бўлган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вабони қашшоқлик касаллиги, деб атайди. Чунки у санитария шароитлари ёмон ва тоза сув етишмайдиган жойда ривожланади. Африкада бу йил энг ёмон ҳолатда қолаётган Яқин Шарққа қараганда саккиз баравар кўп одам ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг