Афғонистонда тирик мавжудотларни оммавий ахборот воситаларида кўрсатиш тақиқланди

13:32 24 Апрель 2025 Дунё
125 0

Архив фото

Афғонистоннинг 15 вилоятида оммавий ахборот воситаларида тирик мавжудотлар кўрсатилиши тақиқланган. Бу ҳақда Афғонистон журналистика маркази (АЖМ) хабар тарқатди.

“Бомиён шаҳрида Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлигининг 2025 йил 18 апрелдан бошлаб тегишли қонунга мувофиқ тирик мавжудотлар тасвирини суратга олиш ва эфирга узатиш тақиқланиши ҳақида расмий кўрсатма чиқарди”, — дейилади манбада.

АЖМ қўлида бўлган ҳужжатда маҳаллий давлат идораларига журналистларга ҳеч қандай шароитда ҳам тадбир ва йиғинларда суратга тушишга рухсат бермаслик ҳақида кўрсатма берилган. Жисмоний шахсларга ҳам одамларни суратга олиш қатъиян ман этилади.

“Директивада ҳар қандай қоидабузарликлар қонуний чоралар кўрилиши аниқ кўрсатилган”, — деди АЖМ хабарида.

Марказнинг қўшимча қилишича, бундай тақиқ амалда бўлган вилоятларда телеканаллар радио форматида ишлашга ўтган. Қолганларида эса телеэкранда табиат суратлари ёки давлат муассасаси тасвири акс эттирилиб, янгиликлар дикторнинг овози билан бирга кўрсатилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?