Адлия вазирлиги Яшнобод тумани Давлат хизматлари марказида навбатлар билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди

Ушбу хабарда келтирилган масала юзасидан Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси томонидан қуйидагича муносабат билдирилади:
Жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 16:09 да фуқаро Р.Ш Яшнобод туман Адлия бўлими Давлат хизматлари марказига кадастр паспортини тайёрлаш хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюрган ва соат 17:15 да фуқарога давлат хизмати кўрсатилиб ариза расмийлаштирилган ва ваколатли органга электрон тарзда юборилган.
Аммо, ушбу вақт оралиғида фуқаро марказ ходимига мурожаат этиб, навбатда кўп туриб қолганлигидан эътироз билдирган, шу ўринда марказ ходими фуқарога Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2022 йил 1 июндаги 118-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Давлат хизматларини навбатсиз олиш учун ихтиёрий пуллик хизмат миқдори белгиланганлиги тўғрисида маълумот ва тушунтириш берган.
Ушбу тушунтиришларга қарамай Р.Ш томонидан ижтимоий тармоқларда қолган фуқаролар «4-5 соатдан бери кутмоқда, баъзилар эса 2 кунлаб қатнамоқда» деб ёлғон маълумот тарқатилган.
Маълумот учун: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддасига кўра ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг