Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига раҳбар тайинланди
Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилди.
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Есемурат Султамуратович Канязов Институт директори лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, мазкур институт Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази ҳамда Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази негизида тузилди.
Есемурат Канязов 1971 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманай туманида туғилган.
Маълумоти олий, 1993 йилда Москва давлат автомобиль йўллари институти, 1999 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган, муҳандис-қурувчи, ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 1996 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. Адлия органлари тизимида турли масъул раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг