Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш маркази ходимлари учун тренинг ташкил этилди
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Озарбайжон давлат хизматларини кўрсатиш агентлигининг инновацион ривожлантириш маркази (ASAN Innovative Development Center) малакали тренерлари иштирокида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш маркази ходимлари учун махсус тренинг ташкил этилди.
Тренингдан кутилаётган асосий мақсад – «1148 Ишонч телефони»га масъул ходимлари томонидан фуқароларнинг қўнғироқлари бўйича маълумотларни тақдим этишда, фуқаролар билан муносабатларни бошқариш, мулоқот қилиш қобилиятлари ва стрессни бошқариш каби кўникмаларни ошириш ҳамда юқори профессионаллик билан уларга хизмат кўрсатиш самарадорлигига эришишдан иборат.
Тренинг давомида мурожаатчида илк таассуротни тўғри шакллантириш, масалани диққат билан тинглаш қобилияти, тўғри нутқ, самимият, ҳурмат ва салбий ҳислардан ҳоли бўлган равишда фаолиятини олиб бориш, стрессли вазиятларда қандай йўл тутиш ва негатив ҳолатларни олдини олиш ҳақида, шунингдек Озарбайжон давлат хизматлари кўрсатиш тизимида йўлга қўйилган амалий тажрибалари асосида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг