Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Президентнинг тегишли қарори билан Нуъмон Усмонович Мухаммадиев адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у (2023 йилдан) Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Нуъмон Мухаммадиев 1982 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1 даражали адлия маслаҳатчиси. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2024 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси катта маслаҳатчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада етакчи ва бош маслаҳатчи бўлган. 2009–2013 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттирган.
2016–2023 йилларда Адлия вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. Шу жумладан, Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг