Адиблар хиёбонида ўзбек тили байрами кенг нишонланмоқда!
Бугун, 21-октабр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 34 йил тўлди. Айни дақиқаларда Адиблар хиёбонида шу муносабат билан байрам дастурлари ўтказилмоқда.
Тадбир аввалида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Вазирлик ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази жамоаси ва бир қатор ташкилотлар томонидан боғ марказидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гулдасталар қўйилди.
Шундан сўнг хиёбондаги ҳар бир адиб ҳайкали олдида байрам дастурлари бошланиб кетди. Шеърий чиқишлар, жонли ижродаги қўшиқлар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, миллий рақслар ва хорижлик талабаларнинг чиқишлари хиёбонга ташриф буюрган юртдошларимизнинг олқишларига сазовор бўлмоқда.
Хиёбондаги мазкур тадбирлар Тошкент шаҳридаги 24 та олий таълим муассасаси иштирокида 18:00 га қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг