Адабиёт байрами — ёрқин таассуротлар туҳфаси
Фото: Халқ сўзи
Сўлим Фарғона вилоятида ўтган ҳафта бўлиб ўтган “Адабиёт кунлари” кўпчиликнинг ёдида ёрқин таассуротлар қолдириб, сўз сеҳрининг қудрати барчани яна бир бор бадиятга мафтун этгани шубҳасиз.
Фарғона шаҳридаги муҳташам театр-концерт саройида Адабиёт байрами якунига бағишланган бадиий-маърифий тадбир ўтказилди.
— Аслида бу каби Адабиёт байрамини йилда бир маротаба эмас, ҳар чоракда ўтказиб туриш зарур, — деди тантанали тадбирда қатнашган Фарғона вилояти ҳокими Х. Бозоров. — Адабиётимиз вакиллари билан бундай учрашувларни шаҳар-туманлар марказлари, олис ҳудудларда ҳам ташкил этиш лозим. Бу борада вилоятда мунтазам равишда адабий тадбирлар, форумлар ташкил этиш режаси ишлаб чиқилаётганини таъкидлаб ўтиш ўринлидир.
Назм ва наво кечасида мумтоз адабиётимиз намояндаларининг гўзал байтлари, ардоқли ижодкорларимиз Эркин Воҳидов, Анвар Обиджоннинг умрбоқий шеърлари янгради. Санъаткорларимиз ижросида севимли шоирлар қаламига басталанган таниш, қадрдон оҳанглар жаранг сочди.
Байрам тадбирида бир гуруҳ ижодкорлар ва уларнинг оила аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг