Абдусалом Хатамов Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси этиб тайинланди
Жорий йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон пойтахтига ташриф буюрди.
У 2018–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург (Россия) шаҳридаги Бош консуллигини бошқарган. 52 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Бухоро вилоятидаги давлат тузилмаларида бошлаган ва Бухоро давлат университетида араб тилидан дарс берган. 1999 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида ТИВнинг Бухоро бўлими, Консуллик бошқармаси, Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Миср ва Саудия Арабистонидаги элчихоналарда турли лавозимларда ишлаган.
Араб, рус ва инглиз тилларини билади.
Абдусалом Хатамов 2018–2021 йилларда Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчихонасига раҳбарлик қилган Анвар Абдуҳалимов ўрнига тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг