Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи кескин ошди
Германиянинг Трансфермаркт портали Франция чемпионатида фаолият юритаётган футболчиларнинг трансфер баҳосини янгилади.
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси 5 миллион евродан 12 миллион еврога кўтарилган. Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячининг трансфер қиймати 7 млн еврога ошиб, у бу борада «Ланс»нинг нархи энг кўп ошган ўйинчиси бўлди.
Шу тариқа, Ҳусанов Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродовни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг энг қиммат ўйинчисига айланди.
«ЦСКА» клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаев 6 миллион евро нарх билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон миллий жамоаси сардори ва «Рома» клуби футболчиси Элдор Шомуродов 5 миллион евро билан кучли учликдан ўрин олган.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусановга берилган қиймат Ўзбекистон футболчилари орасидаги иккинчи натижа ҳисобланади. Аввалроқ «Рома» клубига ўтган Элдор Шомуродов портал томонидан 14 миллион еврога баҳоланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг