Абдумалик Халоков Париж Олимпиадасида тенгсиз!
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз иштирокларини давом эттирмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков (-57 кг) олтин медаль учун Қирғиз Республикаси вакили Мунарбек Саидбек ўғлига қарши рингга кўтарилди.
Қизиқарли кечган баҳснинг биринчи раундида ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида рақибини ютди. Иккинчи раунд ҳам худди ҳисобда боксчимиз фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа бутун жанг давомида устунлик қилган Абдумалик Олимпиада ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.
Париж Олимпиадасида ўз иштирокини 1/8 финал босқичида бошлаган Абдумалик Халоков бу босқичда Швеция вакили Небиль Ибрагим 5:0 ҳисобида енгди. Чорак финалда эса Испания вакили Хосе Килесга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади — 5:0. Шу тариқа ярим финалга йўлга ҳамюртимиз бу сафар австралиялик Чарли Сениорга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Абдумалик Халоков Анвар ўғли 2000 йил 9 апрелда Бухорода туғилган. Абдумалик 2023 йилда жаҳон чемпиони бўлган бўлса, 2021 йилда кумуш медалини қўлга киритганди. Шунингдек, у 2022 йилда Осиё ўйинлари ва Осиё чемпиони бўлган.
Аввалроқ, «Токио-2020» ғолиби Акбар Жўраев «Париж-2024»да кумуш медалига эга чиққанди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг