Абдулла Маматқулов Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Абдулла Абдумўминович Маматқулов Музработ туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 23 май куни Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этган ҳамда Музработ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар хусусида тўхталган.
Сессия давомида, шу вақтга қадар Музработ тумани ҳокими вазифасини бажариб келган Алишер Қурбонов лавозимидан озод этилгани маълум қилинган. Вилоят ҳокими ушбу лавозимга Маматқулов Абдулла Абдумўминович номзодини таклиф этган. Ушбу таклиф туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.
Улуғбек Қосимов туманнинг янги ҳокими олдига аҳоли турмуш даражасини ошириш, мавжуд салоҳият ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, ҳудудни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни қўйган ҳамда янги лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар тилаган.
Маълумот учун, Абдулла Маматқулов 1985 йилда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини механик-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ директорининг ўринбосари, Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари, «Сурхондарёсувқурилишинвест» ДУК директори каби масъулиятли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар «Сурхондарё сув таъминоти» АЖ директори вазифасида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг