Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусановнинг қачон U-23 терма жамоаси ихтиёрига етиб келиши маълум бўлди

23:53 21 Апрель 2024 Спорт
487 0

Архив сурат

Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусановнинг U-23 Осиё Кубогида иштирок этиши аниқ бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, ЎФА Файзуллаевнинг турнирда иштирок этиши борасида «ЦСКА» билан келишувга эришди.

Аббосбек 22 апрель куни Олимпия терма жамоаси ихтиёрига бориб қўшилади.

Франциянинг «Ланс» клуби ҳам Абдуқодир Ҳусановга U-23 Осиё Кубогида иштирок этишга рухсат берган. Бу ҳақида «Championat Asia» хабар бермоқда.

Футболчи «Ланс»нинг «Клермон»га қарши ўйинидан кейин Қатарга йўл олади ва Вьетнам билан учрашувга қадар терма жамоа ихтиёрида бўлади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси D гуруҳида 6 очко жамғарган ҳолда плей-офф масаласини ҳал қилди. Сўнгги ўйинда Тимур Кападзе шогирдлари Кувайт дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер