Аббосбек Файзуллаев Уругвайга қарши ўйинни ўтказиб юборaди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси Аббосбек Файзуллаев Уругвайга қарши ўйинни ўтказиб юборaди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Кеча, 9 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қувайтга қарши ўртоқлик ўйини ўтказган ва ўйиннинг биринчи бўлимида Аббосбек Файзуллаев жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.
«Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг шифокорлар тавсиясига кўра, Файзуллаев Уругвайга қарши ўйинни ўтказиб юбориши маълум бўлди», — дейилади ЎФА хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини 14 октябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг