Аббосбек Файзуллаев РПЛда «Мавсум кашфиёти» совринини қўлга киритди

Москва шаҳрида «Winline Россия Премьер-лигаси қаҳрамонлари» деб номланган турли йўналишлар бўйича танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда «Мавсум кашфиёти» номинацияси ғолиби ҳам аниқланди.
Унга кўра, ЦСКА ҳужумкор футболчиси, ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаев ушбу совринга лойиқ кўрилди.
Соврин учун Аббосбекдан ташқари Бителло («Динамо») ва Никита Салтиков («Крилья Советов») каби футболчилар кураш олиб борганди.
Мукофот ғолиби мураббийлар, жамоа сардорлари, шарҳловчилар ва Россия футболи фахрийларидан иборат махсус ҳайъат томонидан аниқланди.
«Мен учун овоз берган ҳаммага раҳмат. Бундай совринни қўлга киритиш жуда ёқимли бўлди. Барча жамоадош дўстларимга, мураббийларга, раҳбариятга мени қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорлик билдираман. Ота-онам, яқинларим, дўстларим ва ЦСКА мухлисларига алоҳида раҳмат айтаман», дейди Аббосбек Файзуллаев.
Маълумот учун, 20 ёшли «Пахтакор» тарбияланувчиси жорий мавсум ЦСКА таркибида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг