Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди
Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё”ахборот агентлиги хабар берди.
2018 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси бўлган Отабек Акбаров дипломатик миссиясини якунлади. Унинг ўрнини Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчиси бўлган Абат Файзуллаев эгаллади.
У бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда БМТнинг Вена шаҳридаги ташкилотлари ҳузуридаги доимий вакили бўлган.
Абат Файзуллаев (40 ёш) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича таҳсил олган (2000–2007). 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлимини Халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У Ташқи ишлар вазирлигида ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. 2020 йилнинг августида Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси этиб тайинланган эди. Ўша йилнинг май ойида ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланганди. Ундан аввал ташқи ишлар вазири вазирнинг ёрдамчиси – Ташқи ишлар вазирлигининг ташкилий ва назорат бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг