Абадий музликлар нега қайта тикланмайди?

Янги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, агар инсоният глобал исишни назоратга олиб, Ер ҳароратини яна 1,5°C даражасига туширса ҳам, дунё бўйлаб музликлар асрлар давомида эришда давом этади. Энг муҳими — бу музликлар олдинги ҳолатига қайта тикланмайди. Ушбу муҳим илмий хулоса «Nature» журналида чоп этилган тадқиқот асосида берилган.
Олимларнинг таъкидлашича, Ер ҳарорати вақтинча бўлса ҳам 3°C гача кўтарилиши музликлар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Алп, Анд ва Ҳимолай тоғларидаги музликлар кескин камаяди. Бу эса нафақат денгиз сатҳининг кўтарилишига, балки минглаб одамлар ҳаёти учун муҳим бўлган сув манбаларининг камайишига сабаб бўлади.
Британия ва Австриядаги олимлар 2500 йилгача бўлган вақт оралиғида музликларнинг тақдирини ўрганиб чиқди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳарорат бир муддат 3°C даражагача ошса, 2200 йилга келиб музликлар массаси қўшимча 16 фоизга, 2500 йилгача эса яна 11 фоизга камаяди. Бу йўқотишлар 1,5°C ссенарийси бўйича аллақачон эриши аниқ бўлган 35 фоизлик музликлардан ташқари амалга ошади.
Тадқиқотда бутун дунё музликлари (Шимолий ва Жанубий қутблар истисно) учун компьютер моделлари ишлаб чиқилган. Бу модел ёрдамида музликларнинг ўтмиши ва келажаги ўрганилди. Музликлар эриганида вақтинча сув миқдори кўпаяди — бу ҳолат «чўққи сув» (peak water) деб аталади. Шунга қарамасдан, музликлар тиклана бошласа, сув музга айланади ва пастга оқадиган сув камаяди. Бу эса «энг паст сув» (trough water) деб номланади. Олимлар айтишича, 2100 йилдан кейин кўплаб минтақаларда айнан шу ҳолат юз беради — сув таъминоти камаяди.
Тадқиқот муаллифларидан бири доктор Мауссион шундай дейди: «Агар инсоният Ер ҳароратини 1,5°C даражасидан ошириб юборса, бу музликларнинг эришини асрлар давомида тўхтата олмайди. Ҳарорат кейинчалик яна пасайтирилса ҳам, кўрилган зарар қайта тикланмайди. Шу сабабли ҳозирданоқ ис газлари чиқиндиларини кескин камайтириш ва иқлим ўзгаришини жиловлаш керак. Акс ҳолда, келажак авлодларга тузатиб бўлмайдиган муаммоларни ташлаб кетамиз».
Тадқиқот муаллифи, Австриянинг Инсбрук университети олими доктор Лилиан Шустернинг сўзларига кўра, кичик музликлар, масалан Алп тоғларидаги музликлар назарий жиҳатдан 2500 йилгача тикланиши мумкин. Аммо бу жараён шунчалик узоқки, ҳозирги ёки яқин келажак авлодлар буни кўра олмайди. Музликлардан оқадиган сув айниқса ёзги қурғоқчилик даврида аҳоли учун муҳим бўлган сув манбаи ҳисобланади. Музликлар йўқолса, бу манбалар ҳам йўқолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг