98 ёшли уруш қатнашчисини шашка баҳсида ҳарбийлар мағлуб этолмади
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Иккинчи жаҳон уруши бухоролик 27 минг нафардан зиёд жангчининг умрига зомин бўлди. 28 минг нафардан кўпроқ киши жаҳаннам оғзидан соғ-омон қолиб, юртига қайтди. Бухоро шаҳрида истиқомат қилаётган Норбой Қаршиев ана шуларнинг бири.
— Урушни ҳеч эслагим келмайди, — дейди 98 ёшли отахон. — Аммо ғалаба куни кечагидек ёдимда. Ўша куни Берлинда ўнг қўлимдан қаттиқ жароҳат олганман. Лекин ғалаба қувончи боис оғриқларни бир муддат сезмаганман. Шундай дориламон кунларга етказганига шукр. Юртимиз тинч, бозорларимиз тўкин. Ёшларимиз фаровон, тинч-осойишта кунлар қадрига етишсин, дейман.
Фарзанду неваралари ардоғида бўлган отахонни сўроқлаб келувчилар кўп. Куни кеча улар қаторида Қоракўл туманида жойлашган ҳарбий қисм командири, подполковник Б. Тангриев, қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, майор Ж. Тиллабоев қўшилди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги муносабати билан уюштирилган учрашувда отахон билан дилдан суҳбат қурилди. Мулоқотда ота-боболаримиз жасорати, мустақиллик инъом этган имкониятлар ҳақида сўз борди. Эътиборлиси, салкам бир аср остонасида турган Норбой ота ҳарбийлар билан шашка ўйнаш истагини билдирди. Қизиғи, хотираси ўткир, фикри тиниқ отахонни шашка баҳсида енгиш имкони топилмади. Баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг