9 та гол киритилган ўйинда «Манчестер Сити» ғалаба қозонди
Кеча, 2 декабрь куни Англия Премьер-лигасининг 14-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» клуби Лондонда «Фулҳэм» меҳмони бўлди.
Учрашувда 4:5 ҳисоби қайд этилди. Ғолиблар сафида голларга Фил Фоден (2 та), Эрлинг Ҳоланд, Тижжани Реййндерс муаллифлик қилди. Яна бир гол автогол сифатида Сандер Берге ҳисобига ёзилди.
«Фулҳэм» клубининг жавоб голлари эса Самуэл Чуквуэзe (2 та), Алекс Ивоби ва Смит Роу ҳисобига ёзилди.
Ушбу ғалаба эвазига «шаҳарликлар» ўз ҳисобидаги очколар сонини 28 тага етказди ва АПЛ жадвалининг иккинчи ўрнига мустаҳкам жойлашди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов эса ушбу ўйин қайдномасидан ўрин олди. Аммо майдонга туширилмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг