800 грамга яқин гиёҳвандлик моддалар савдосига чек қўйилди

Инсон умрининг заволи ёки ХХI аср вабоси гиёҳвандлик воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши, тайёрланиши ҳамда айланишига қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мунтазам тезкор тадбирлар ўтказиш орқали қарши кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Олтиариқ туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши навбатдаги тезкор тадбири ўтказилди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида вилоятнинг Олтиариқ тумани марказида жойлашган савдо дўконлари олдида уч нафар фуқаролар томонидан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб жуда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини “шартли харидор”га 13 000 АҚШ долларига ўтказаётган вақтларида тезкор ходимларни кўриб ўзларига тегишли бўлган бир дона қора целлофандаги ашёларни ташлаб қочмоқчи бўлган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб қолинди. Далилий ашё сифатида олинган 1 дона ўрамдаги ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар экспертиза хулосасига асосан оғирлиги 789 грамга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 моддаси бешинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг