8 ой давомида 165,7 минг нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонига сафар қилган
2025 йилнинг январь–август ойларида жами 165,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг ортда қолган 8 ойи давомида Саудия Арабистонига борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
- саёҳат – 141,6 минг нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 23,5 минг нафар;
- даволаниш – 548 нафар;
- хизмат юзасидан – 62 нафар;
- ўқиш – 18 нафар.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53,8 минг нафарга ёки 48,1 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг