55 минг сўм! Тошкентдаги бозорларга бир ҳафтада 267 тонна гўшт арзонлаштирилган нархда етказиб берилди
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Дилшод Рахимов Тошкент шаҳрининг “Миробод”, “Аския”, “Чилонзор”, “Фарҳод” ва “Эски жўва” деҳқон бозорларида бўлиб мавжуд аҳвол билан яқиндан танишишди.
Қайд этилган бозорларда, бошқа барча ҳудудлардаги каби Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган байрам ярмаркалари ташкил этилган.
Жумладан, ўрганилган 5 та бозордаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш учун жами 15 нафар прокуратура ва департамент органларининг ходимлари бириктирилган.
Ярмаркаларга Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Фарғона, Қашқадарё вилоятларининг 50 та фермер ва деҳқонлари ҳамда қарийб 100 нафар улгуржи савдо ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари номма-ном бириктирилиб, уларга 350 та раста ажратилган.
Ушбу деҳқон бозорларида ҳафта бошидан буён 2 586 тн 30 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилган бўлиб, 267 тн гўшт, 7 млн 600 минг донадан ортиқ тухум, 722 тн картошка,
160 тн шакар, 136 тн гуруч аҳолига ҳамёнбоп нархда етказиб берилиши таъминланган.
Бундан ташқари, балиқ, консерва, салқин ва спиртли ичимликлар, сут маҳсулотлари, мевалар, шу жумладан, цитруслар ҳамда турли ширинликлар савдоси ҳам йўлга қўйилган.
Ички истеъмол бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминланиши ҳамда белгиланган вазифаларни тизимли равишда давом эттириш тўғрисида Бош прокурор томонидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг