44 ёшли ўзбекистонлик боксчи Польшада марказий жангда рингга чиқади

Ўзбекистонлик спортчи Шерзод Ҳусанов Польшага жўнаб кетди. У марказий жангда мезбон Павел Степинрингга қарши чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар беради.
Маълумот учун айтиш мумкинки, 20 сентябрь куни Польшанинг Хойнице шаҳрида профессионал бокс турнири ўтказилади. «Babilon Promotion» промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу бокс оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз рингга кўтарилади.
Қайд этиш керакки, 34 ёшли мезбон боксчи проффесионал фаолияти давомида 21 та жанг ўтказиб, 19 ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Унинг ҳисобида ўн иккита надаун ҳам бор. Фаолиятидаги 20 та жангини ўз ватанидаги бокс оқшомларида ўтказган. Фақат бир маротаба Англиянинг Бирмингем шаҳрида ташкил этилган бокс кечасида британиялик таниқли чарм қўлқоп устаси Жошуа Буатсига қарши рингга чиқиб, мағлубиятга учраган.
Шу йил январь ойида 44 ёшини қаршилаган, 2007 йилдан бери проф рингда жанг ўтказиб келаётган Шерзод Ҳусановнинг ҳисобида 28 та жанг бор. У 24 ғалаба (12 нокаут), 3 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг