32 млн доллар жарима ва ижтимоий тармоқлар тақиқланган болалар

11:10 29 Ноябрь 2024 Дунё
347 0

Австралия парламенти 16 ёшгача бўлган вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни қабул қилди.

Қайд этилишича, сенат бир неча ой давом этган қизғин жамоатчилик муҳокамаларидан ва тезлаштирилган парламент жараёнидан сўнг, жорий йилдаги охирги мажлис кунида ушбу тақиқни маъқуллади.

Қизиғи, қонун лойиҳаси парламентга бир ҳафта ичида киритилди ва муҳокама қилиниб, қабул ҳам қилинди.

Янги қонунга кўра, технологик компаниялар вояга етмаган фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқларга киришига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўриши зарур. Акс ҳолда, уларга деярли 50 млн Австралия доллари (32 млн доллар) миқдорида жарима солиниши мумкин.

Тақиқ «Snapchat», «TikTok», «Facebook», «Instagram», «Reddit» ва «X» каби платформаларга жорий этилиши кутилмоқда ва бу рўйхат янада кенгайиши мумкин.

Австралия алоқа вазири Мишел Роуланд таълим мақсадлари учун муҳимлиги сабабли «YouTube» чекловлардан чиқариб ташланганини таъкидлади.

Ўтказилган сўровлар натижаларига кўра, австралияликларнинг 77% қисми 16 ёшгача бўлган болалар учун бу тақиқни қўллаб-қувватламоқда.

Қонун қабул қилингандан сўнг, ҳукумат чеклов санасини белгилашдан олдин маслаҳат ўтказилиши кутилмоқда.

Ота-оналар ва болалар тақиқни бузганликлари учун жазоланмайдилар, аммо компаниялар вояга етмаган фойдаланувчиларнинг киришини олдини олиш учун оқилона чоралар кўрганликларини исботлашлари лозим бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?