3 нафар қизни фоҳишалик қилиши учун Таиландга юбормоқчи бўлган 53 ёшли аёл ушланди
Тошкент халқаро аэропортида 31, 23 ва 18 ёшли қизларни фоҳишалик қилиши учун Таиландга юбормоқчи бўлган 53 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи аёл жиноий гуруҳ тузиб, моддий жиҳатдан қийналган қизларни мўмай даромад топишга ишонтирган. У қизларни фоҳишалик ва қўшмачилик қилиш учун Таиландга жўнатиб, улардан фойдаланган ҳолда шаҳвоний эксплуатация қилишни режа қилгани ҳақида маълумот олинган.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 53 ёшли аёл 3 нафар фуқарони Таиландга жўнатмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аёлнинг Таиланддаги 53 ёшли таниши қизларни кутиб олиб, иш билан таъминлаши эвазига 5 минг АҚШ доллари юбориши ва 3 ой мобайнида фоҳишалик қилиб, пул ишлаб бериши шарти билан келишиб олингани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.
Аввалроқ одам савдоси жиноятини содир этиб Туркияда яшириниб юрган Ўзбекистонлик аёл Тошкентга экстрадиция қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг