3 нафар пара таэквондочимиз Манчестерда шоҳсупага кўтарилди

19:19 03 Декабрь 2023 Спорт
754 0

Пара таэквондо бўйича терма жамоамиз аъзолари Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон пара таэквондо Гран-присининг финал турнирида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Бўлиб ўтган муросасиз баҳслар якунига кўра 3 нафар вакилимиз совриндорлар сафидан жой олди. Хусусан, аёллар ўртасида Гулжаной Наимовага тенг келадиган рақиб топилмади, маҳоратли спортчимиз ўз вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди. Эркаклар ўртасида эса Жавоҳир Алиқулов кумуш, Асад Тоштемиров бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?