27 июль куни Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар маълум (рўйхат)

27 июль куни Франция пойтахтида бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди.
Ушбу баҳслар телеканалларда соат 13:00 дан кейин эфирга узатила бошлайди. Бу вақтда Достон Рўзиев ва Ҳалимажон Қурбонова дзюдо бўйича татамига чиқишади.
13:15 дан бошлаб Анна Пракатень иштирокидаги академик эшкак эшиш бўйича мусобақалар бошланади. Анастасия Зелинская эса 14:12 да сузиш баҳсларида курашга қўшилиши, айни шу спорт турида қатнашаётган юртдошимиз Иля Сибирцев эса 14:45 да баҳсларга киришиши маълум бўлган.
Велоспорт спорт тури бўйича 17:30 дан бошлаб Ольга Забелинскаяни кўришимиз мумкин бўлади. Ўзбек боксининг ёрқин вакилаларидан ҳисобланган Нигина Ўктамова эса кечки дастурларда рингга кўтарилади. Дастлабки маълумотларга қараганда 19:00 да мисрлик Йомна Аядга қарши жанг қилади.
Биринчи турдаги мағлубиятдан сўнг ҳар бир ўйинни финалга айлантиришга ваъда бераётган Ўзбекистон Олимпиа терма жамоаси 20:00 да Миср билан куч синашади.
Кунни ўзбек спорт гимнастикаси усталари якунлаб беради. 23:00 дан бошланадиган баҳсларда Расулжон Абдураҳмонов, Хабибулло Эргашев ва Абдулло Азимов иштирок этиши режалаштирилган.
«Халқ сўзи» спортчиларимизга муваффақият тилайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг