23 кун: Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади
14 сентябрдан, 6 октябргача Ҳумо арена спорт мажмуасига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида вақти-вақти билан қатор кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан 14 сентябрдан, 6 октябргача Ҳумо арена спорт мажмуасига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида вақти-вақти билан қуйида келтирилган кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади:
Фурқат — Бешёғоч кўчасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб, Бешёғоч — Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасигача;
Бешёғоч — Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб,
Ислом Каримов — Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасига кўчасигача ҳудуд ёпилади.
«Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланишларини ва юртдошларимиздан жамоат транспортларидан фойдаланишларини тавсия этамиз. Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг