22 ёшли халқаро гроссмейстер 3 йилга халқаро мусобақалардан четлатилди

22 ёшли халқаро гроссмейстер Кирилл Шевченко Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан барча расмий мусобақалардан уч йилга четлатилди. Бу қарор Испанияда бўлиб ўтган Жамоавий Шахмат Чемпионатидаги шубҳали вазият ва кейинчалик унинг ғирромлик қилганини тан олганидан сўнг қабул қилинди. Ушбу воқеа шахмат жамоатчилигида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мусобақа вақтида ҳакамлар Шевченконинг узоқ вақт давомида тахтадан узоқлашганидан шубҳаланишган. Кейинчалик тергов жараёнида ҳожатхонадан икки дона телефон топилган ва уларнинг кимга тегишли экани аниқланмаган. Бу ҳолатлар Шевченкога нисбатан шубҳаларни янада кучайтирди. Дастлаб у 75 кунлик вақтинча четлатиш жазосини олган эди.
Chess.com портали маълумотига кўра, Шевченко «FIDE Fair Play» комиссиясига аввал содир этган ғирромлик ҳолатларидан бирини тан олган. Унинг ушбу тан олиши четлатиш жазосининг узоқ муддатга чўзилишига сабаб бўлган. Комиссия буни жиддий қонунбузарлик сифатида баҳолаб, шахматчини 3 йилга барча расмий мусобақалардан четлатиш бўйича расмий қарор чиқарди.
FIDEнинг ушбу қароридан сўнг Шевченко 2027 йилгача шахмат бўйича халқаро турнирларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу эса унинг профессионал фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга, мазкур ҳолат шахматда ҳалол ўйин қоидаларига риоя этиш муҳимлигини яна бир бор ёдга солди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг