21 ёшли қизларни Туркияга фоҳишаликка сотиб юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Фото: ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ томонидан «Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбирлари доирасида жиддий жиноятнинг олди олинди.
Маълум бўлишича, 1999 йилда туғилган Нурафшон шаҳрида яшовчи аёл (Н.К.) икки нафар қизни алдаб, мўмай даромад ваъда қилиб, Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнатишга урингани аниқланди. Жиноят содир этилаётгани Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган назорат тадбири давомида фош этилди.
Хабар қилинишича, Н.К. Бекобод шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли қизлар (С.Т. ва М.М.)ни осон пул топиш имкониятига ишонтирган. Уларни алдаб, Истанбул шаҳрида фоҳишалик фаолияти билан шуғулланишга йўналтирмоқчи бўлган. Аэропортда тезкор ходимлар томонидан тўхтатилган Н.К. далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) бўйича жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунчиликка кўра, одам савдоси жиноятини содир қилган шахс 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар одам савдоси каби жиноятларнинг олдини олиш учун барча фуқаролардан ҳушёрликни оширишни ва шубҳали вазиятлар ҳақида дарҳол хабар беришни сўрайди. Бу каби ҳолатлар нафақат жиноятчиликка қарши курашни кучайтиради, балки эҳтиётсизлик оқибатида жабрланувчи бўлиб қолишдан ҳимоя қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг