2035 йилдан бошлаб Канадада фақат экологик тоза автомобиллар сотилади
Фото: «Мир»
Канада атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири Стивен Гильбо 2035 йилдан бошлаб мамлакатда бензин ёки дизель ёқилғиси билан ишлайдиган енгил автомобилларни сотишни тақиқлаш режалаштирилаётганини айтди. Улар бутунлай электромобиллар ва қайта зарядланувчи дурагайлар билан алмаштирилади. Мақсад — ноль CО2 эмиссиясига эришиш.
Мамлакатда ушбу режани амалга ошириш учун ҳозирданоқ тайёргарлик бошланди ва у босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳар бир автомобиль ишлаб чиқарувчиси биринчи навбатда бозорга электр моторли ёки гибрид автомобилларининг камида минимал фоизини таклиф қилиши керак. 2026 йилда мамлакатда бундай “эко-машиналар” улуши 20, 2027 йилда 25, 2028 йилда 34, 2029 йилда 43, 2030 йилга бориб эса 60 фоизни ташкил этиши керак. Бу фоиз 2035 йилгача, яъни 100 фоизга етгунча ортиб боради.
Вазирнинг сўзларига кўра, янги қоидалар нафақат кичик компакт моделлар, седан ва хетчбекларга, балки йўлтанламасларга ҳам тааллуқли.
Ўзгаришлар 2025 йилдан кейин қуриладиган турар-жой биноларига ҳам таъсир қилади — улар қувватлаш станцияларини жойлаштириш учун қўшимча манбага эга бўлади. Давлат, шунингдек, сотиш режасини ошириб бажарган автомобиль ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чораларини ҳам кўради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг