2027 йилда Арктикадаги музлар эриб кетиши мумкин

01:37 08 Декабрь 2024 Дунё
487 0

Арктикадаги музлар яқин уч йил ичида эриб кетиши мумкин. Бу бутун сайёра учун «даҳшатли босқич» бўлади, дейди олимлар.

2024 йилда музнинг минимал даражаси 2,5 миллион квадрат километрни ташкил этди. Бу 1979-1992 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан анча паст.

Готҳенбург университети (Швеция) олимлари 300 та компьютер симуляциясини ўтказдилар. Натижалар шуни кўрсатдики, 9-20 йил ичида Арктикада музсиз қолади. 300 та сценарийдан тўққизтаси Шимолий қутбдаги биринчи музсиз ёз 2027 йилда содир бўлишини назарда тутади.

Арктика денгиз музининг йўқолиши сайёрамиздаги иқлим ва об-ҳаво шароитларида сезиларли ўзгаришларга олиб келади, дея таъкидлади илмий иш муаллифлари. Италия жанубида ҳаво ҳарорати минус 20 даражагача тушиши ёки Скандинавияда ўрмон ёнғинлари каби экстремал об-ҳаво ҳодисалари мумкин.

Охирги 30 йил ичида Арктикадаги денгиз музлари даражаси ҳар ўн йилда 12 фоизга камайди.

Олимларнинг қайд этишича, энди музнинг эришини олдини олиш мумкин эмас. Аммо иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш чоралари муз қопламини узоқроқ муддатга сақлаб қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?